8 Апрел 2021 йил 18

Фарғона шаҳрида алдов йўли билан уяли телефон аппаратини қўлга киритган шахс аниқланди

Фарғона шаҳри. 23 декабрь куни И.Н. ИИБга мурожаат қилиб, унда 20 декабрь куни номаълум шахс ишончига кириб, нархи 1.000.000 сўмлик “Samsung А6” русумли телефон аппаратини вақтинча фойдаланиб сўнг қайтариб беришини айтиб олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан уяли телефон аппаратини қўлга киритган.

 Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.З. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

 Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  

 

 Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech