15 Сентябр 2020 йил 93

Бешариқ туманида “Damas” автомашина ҳайдовчиси қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборди.Қурбон бор.

Бешариқ тумани. 14 сентябрь куни фуқаро У.Ш бошқарувидаги “Damas” русумли  автомашинасини Лолазор кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган М.Х.ни уриб юбориши оқибатида, М.Х тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

                  
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech