11 May 2022 yil 170

Фарғона туманида тақиқланган ўсимликларни парваришлаган шахс фош бўлди

Фарғона тумани.2 май куни туман ИИБ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Маъшал МФЙ ҳудудида яшовчи Д.Д исмли аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 16 туп кўкнори ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аникланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech